"Аталанта" Гозенс билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи

Alisher
22 сен 2021
"Аталанта" ҳимоячиси Робин Гозенс клуб билан шартномани узайтириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, клуб раҳбарияти 27 ёшли германиялик футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.

Амалдаги битим 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira