"Аталанта" етакчиси "Милан"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
22 июн 2021
"Милан" "Аталанта" етакчиси Руслан Малиновскийнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Football Italia" хабарига кўра, клубдагилар украиналик билан музокараларга киришишга тайёргарлик кўрмоқда. У яқин кунларда жамоани тарк этадиган Хакан Чалханоглунинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда 28 ёшли футболчи "Аталанта" таркибида 43 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 12 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia