"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда
01 сен 16:10
Янгиликлар
"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо "Астон Вилла"га ўтади.
Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беришича, 25 ёшли англиялик вингер Бирмингем клубига ижарага берилади.

Санчо "Манчестер Юнайтед"га 2021 йилда "Боруссия Дортмунд"дан 85 миллион евро эвазига ўтганди. 2024 йилда футболчи ижара асосида "Боруссия"га қайтди ва ўтган мавсумни "Челси"да ижарада ўтказди.
Жейдоннинг МЮ билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар