"Астон Вилла" форварди Бэйли жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборади

Alisher
24 сен 2021
"Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смит форвард Леон Бэйлининг жароҳати ҳақида гапирди.

"Леонда жароҳат бор ва у терма жамоалар танаффусига қадар ўйнамаслик эҳтимоли бор", - дейди Смит.

24 ёшли ямайкалик футболчи Англия чемпионати 5-тур доирасидаги "Эвертон" (3:0)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Бэйли жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этишга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Reuters