

"Бёрнли" дарвозабони Том Хитон "Астон Вилла"га ўтади. Премьер-лига дебютанти унинг трансфери учун 9 миллион фунт стерлинг (10 миллион евро) миқдорида пул тўлайди.
33 ёшли "Манчестер Юнайтед" академияси битирувчиси "Бёрнли"да 2013 йил ёзидан буён тўп суриб келади.
Дарвозабон Англия терма жамоаси сафида 3та ўйинда майдонга тушган.
Хитон якунланган мавсум барча турнирларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 33та гол ўтказиб юборган.




