UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  1 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  3 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Асрор Алиқулов: "Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Курашга бой ўйин бўлди десам тўғри бўлади. Жисмоний ҳолат ва характер юқори даражага чиққан учрашув гувоҳига айландик. Ҳавонинг бироз иссиқлиги ҳам футболчилар майдонда ўз маҳоратларини тўлиқ кўрсата олишларига тўсқинлик қилгандир. Охирги дақиқаларгача асабий ўйин бўлди. Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа эди деб айтсак бўлади.

- Бугун ҳимоявий услубни режа қилганмидингиз?

- Йўқ, биз чуқур ҳимояга ётиб оладиган режа танламадик. Бизга кўпроқ майдон ҳолати халал берди. Биз қисқа узатмалар билан ўйнаймиз, лекин майдондан келиб чиқиб бошқачароқ услубга ўтдик. Ҳимояда ётволиб қарши ҳужум режамиз йўқ эди.

- Ҳар икки лигада ҳам ишлаган мутахассис сифатида Суперлига ва Про-лиганинг фарқини қандай баҳолайсиз?

- Про лига бу йилги мавсумда жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин. Суперлиганинг ҳам даражаси анчайин ошди. Про-лига клублари таркибларига эътибор қаратсангиз, Суперлигада ўйнаган кўплаб футболчилар бор. Шу боис Про-лигада ҳам ҳеч бир учрашувни ўткинчи ўйин сифатида баҳолаб бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика