UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  11 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  9

Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"

Про лиганинг 25-туридан ўрин олган дербида "Шўртан"ни мағлуб қилган "Машъал" клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- "Машъал" га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Ўйинга келсак, оғир баҳс бўлиш аниқ эди, чунки бу дерби. Рақиб учун бу ўйин жуда муҳим эди, шу сабаб ҳам улардан кучли қаршилик кутгандик. Биринчи бўлимда бироз суст ҳаракат қилдик. Иккинчи таймда эса яхши ҳаракат қилиб, гол киритдик. Бутун жамоага бугунги ғалаба учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

- "Машъал"нинг сўнгги ўйинларида ВАР мунтазам ишламоқда. Бу ҳақда фикрингиз?

- Раҳбариятимиз охирги ўйинларимизга ВАР техникасини жалб қилиш бўйича барча ҳаракатни қилмоқда. Биз ҳалол ўйин тарафдоримиз. Ким кучли бўлса ўша ғалаба қозонишимиз керак. Ушбу мақсад йўлида раҳбариятимиз ВАР билан боғлиқ барча харажатларни қопламоқда. Бу нарса бизга бироз босим ҳам юклайди. Чунки бизга барча харажатлар қоплаб бериляпти, бу ҳолатда ғалаба қозонишимиз шарт. Иккита ўйиндан бери ВАР бор ўйинда ғалаба қиляпмиз.

- ВАР харажат талаб этади демоқдасиз. Шунга сал тушунтириш берсангиз...

- Қанчалигини билмайман, лекин рахбариятимиз бу суммани тўлаб беришяпти. Биз ҳам ўйиндан бир неча кун олдин бу янгиликдан хабардор бўлиб, ўйинга эҳтиёткорлик билан тайёрланяпмиз. 

- Биринчи бўлимда ташаббус бироз бой берилди. Режангиз шундан иборат эдими?

- Йўқ, бу "Шўртан"нинг босимига боғлиқ. 15-20 дақиқа давомиди рақиб босим қилди, биз буни енгиб ўтишга бироз қийналдик. Иккинчи бўлимда эса барчаси жойига тушди.

- "Шўртан" гол ўтказиш бўйича Про лиганинг энг ёмон натижаларидан бирини қайд этмоқда. Лекин "Машъал" ҳар сафар "Шўртан"га қарши гол уришга қийналмоқда. Бунга сабаб нима?

- Биринчи навбатда бу дербида тактика, схемалар иккинчи планга тушиб қўлмоқда. Чунки бу ўйинда футболчилар бир-бирларини аяшмайди. Бу ҳолатда рақибга ҳам, бизга ҳам голли имконият яратиш қийин. Дерби ўз номи билан айтганди дерби. Кўп гол бўлиши амримаҳол. 

- Суперлигага чиқдингиз. Таркиб кучайтириладими?

- Ҳа, биз "Шўртан"га қарши ўйинда қийналяпмизми, демак Суперлигада бунданда қийин бўлади. Шундай экан, таркиб кучайтирилиши керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика