UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  2 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   2 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  5 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  1 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..." Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..."

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: Баҳс оғир бўлишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаландик. Гол урдик ва тўп назоратини "Насаф"га топширдик. Футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Қисқа пасларимиз ҳам ўхшамади. Сўнгги сонияларда афсуски гол ўтказиб юбордик.

- Ғалаба сўнгги сонияларда қўлдан чиқди, аммо футболчилар ўзига белгиланган вазифани қай даражада бажара олишди?

- Футболчилар бугун кўп тўпсиз ҳаракат қилишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман.

- Мурод Раҳматов "Насаф"дан ижарага олингани учун майдонга тушмадими?

- Футболчини ижарага олаётганда шартномада шундай банд бўлган.

- Ислом Кенжабоев мавсумни яхши бошлади, жамоа етакчиси бўлиб ўйнаяпти. Уни мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кенжабоев сўнгги бир-икки йил ўз савиясида ўйнай олмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. Унинг ҳужумдаги индивидуал ҳаракатлари бизга фойда келтирмоқда.

- "Қизилқум" 2 нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Қачонки жамоада икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлса, улар якка курашларда рақибга имкон қолдирмаса, шундагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз.

- Илҳом Ваҳобов эмоцияларга кўп берилиб кетяпти.

- Тўғри, кўп ҳаёлпарастлик қилади. У жамоамизга келганидан бери Ваҳобовнинг ўсишига иложи борича ёрдам беряпмиз. Лекин бу характер. Концентрацияни йўқотишни бас қилса, футболчида ривожланиш кузатилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика