

"Тўртинчи давра бошланишидан олдин бизда озроқ вақтимиз бўлди ва биз бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки қониқарли натижага эришмоқдамиз.
Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, биз тезкор хужум ва прессинг қўллаб жамоани тўпсиз қолдириш ва тезкор гол киритишни мақсад қилган эдик, қайсидир маънода буни уддаладик. Учрашувда 90 дақиқа ўз ўйинимизни ўйнадик. “Шердор” жамоаси пастки ўринларда бўлса ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. Бу ёш жамоа ҳали қолган учрашувларда ўз сўзини айтади, - дейди Алиқулов.
Бунёд Андаев ёзиб олди



