Асқар Умаров: “Косонсой” билан учрашувга барча ўйинчилар максимал тайёр ҳолатда”
04 июн 2016 12:31
Янгиликлар
Асқар Умаров: “Косонсой” билан учрашувга барча ўйинчилар максимал тайёр ҳолатда”
Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 13-тур учрашувларидан ўрин олган “Зомин” - “Косонсой” учрашувидан олдин мезмонлар устозининг ўйин ҳақида фикри билан қизиқдик.
- “Биз бу учрашувга жиддий тайёрланмоқдамиз. Олдинги турда ўз уйимизда мағлубиятга учраб мухлисларимизни бироз хафа қилган эдик. Лекин “Косонсой” устидан ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қиламиз. “Динамо” билан учрашувда жамоамиз таркибида бир нечта йўқотишлар бор эди. Исломбек Бийтўраев жароҳати туфайли, асосий химоячилар Сирожиддин Аллаевда қизил карточкаси ва Убайдулло Набиев эса “Универсияда-2016”даги иштироки туфайли учрашувни ўтказиб юборган эди. Энди улар жамоа қайтишди. Бу учрашувга ҳамма ўйинчилар максимал тайёр ҳолатда. Ўйлайманки бу учрашувда жамоа билан биргаликда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қиламиз”, - деди мураббий.
Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар