Асосий айбдорлардан бири Вентура истеъфога чиқди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017
Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура бугунги натижадан сўнг истеъфога чиққанлигини эълон қилди.

69 ёшли мутахассис бошчилигида Италия терма жамоаси 1958 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Скуадро Адзурро ўз майдонида Швеция билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Эътиборлиси шундаки, 1958 йилги мундиал айнан Швеция яшил майдонларида ўтказилган эди. Ўз уйида Италиядан 1:0 ҳисобида устун келган Швеция келаси йили Россияга боради. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: