UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  81 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз" Янгиликлар

Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин унутилмас таассурот қолдирди. Бизга ғалаба зарур эди. Сабаби, икки ўйиндан бери сафардаги учрашувларда муваффақиятсизликка учраётгандик. Ўзимизга бўлган ишонч юқори эди ва буни исботладик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Уларга миннатдорчилик билдираман. "Насаф"га қарши ўз майдонимиздаги беллашувда уларнинг кўмагига муҳтожмиз. 

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида 5-3-2 схемасида ҳаракат қилдик ва бу бироз қийинчилик туғдирди. Гол ўтказиб юборгач, 4-4-2 тактикасига ўтдик ва майдонда ҳаракат қилиш енгиллашди. Бизга қийинчилик туғдирган жиҳат бешта ҳимоячи билан ўйнаётганимиз бўлдик, сабаби орқа чизиққа жойлашиб қолдик. 

Кейинги уч ўйинни Суперлиганинг амалдаги учта совриндорига қарши ўтказамиз. Ҳа, биз бунга тайёрмиз. Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз. Исталган рақиб билан курашишга тайёрмиз. 

Жамоамизда ёшларнинг иқтидорини юзага чиқаришга кўпроқ урғу берилган. Сезган бўлсангиз, таркибда катта ёшли футболчилар кам. Гапнинг чинини айтган маъқул, бизга турнир жадвалининг ўрталиғида мувозанат сақлаш вазифаси қўйилган ва буни уддалаяпмиз деб ўйлайман", деди 23 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика