

"Локомотив-БФК" билан бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Олдинги турларда жамоамиз кетма-кет мағлубиятларга учраб келаётганди. Про-Лига 34-тур доирасида сафарда "Лабса" жамоасини мағлуб этдик. Мана бугун ҳам ўз майдонимизда "Локомотив-БФК" жамоасини мағлубиятга учратдик. Албатта ҳар икки ғалаба ҳам осонликча қўлга киритилмади. Муҳими мухлислар бизни бугунги учрашув якунида олқишлаб кузатиб қўйишди. Турнир жадвалига қарасам 5-ўринга кўтарилибмиз, бундан жудаям хурсандман. Навбатдаги турда ҳам ғалаба қоонишга ҳаракат қиламиз. Барча мухлисларимизга бизни бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман - дейди Аслиддин Алолиддинов.
Бекзод Толибов ёзиб олди.




