UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9

Ашраф Ҳакими: "Рамазон ойида эрталабки машғулотлар бироз қийин бўлади" Янгиликлар

Ашраф Ҳакими: "Рамазон ойида эрталабки машғулотлар бироз қийин бўлади"

Ашраф Ҳакими Твиттер ижтимоий тармоғида мухлислар саволларига жавоб берди.

Эътиборингизга Твиттер тармоғида ёш футболчи ва мухлислар ўртасидаги мулоқотни тақдим этамиз.

- Сизнингча Жаҳон Чемпионати фаворити?
- Жаҳон чемпионатида кучли терма жамоалар жуда кўп, қайсидир бирини ажратиб кўрсатиш мушкул. Марокко - фаворит эмас, аммо биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, 13-Кубокни юта оламизми?
- Киевга энг яхши спорт формасида етиб бориш ва мухлисларга қувонч хадя этиш учун биз ҳар куни чин дилдан меҳнат қиляпмиз. Улар бунга ҳақли.

- Криштиануга бир сўз билан таъриф беринг.
- Йиртқич.

- Болаликдаги орзуингиз?
- Она юртим терма жамоаси сафида майдонга тушиш ва "Реал Мадрид"да ўйнаш.

- Кот-д'Ивуарга қарши ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштак чалинганда нималарни ҳис қилдингиз?
- Жаҳон Чемпионатига чиққанимизга, буни уддалаганимизга ишона олмасдим. Ўша вақтдаги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу ажойиб эди. Юртдошларинг, бутун мамлакатни бахтли қилганингни сезиш жуда ёқимли.

- Модричга бир сўз билан таъриф беринг.
- Мия.

- Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси билан бирга, бир нуқтада ўйнаш қандай? Ундан нималарни ўрганишингиз мумкин деб ўйлайсиз?
- Мен ҳар куни у каби футболчи билан елкама-елка шуғуллана олишимдан фахрланаман. Карвахаль - мен учун ўрнак.

- Зиданга бир сўз билан таъриф беринг.
- Элегант инсон.

- Агар Чемпионлар Лигаси финалида зафар қучсангиз, ғалабани қаерда нишонлайсиз?
- Сибелесда, йигитлар билан бирга.

- Қаторасига учинчи, умумий ҳисобда эса 13-кубокни қўлга киритиш, қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Бу ажойиб, шу билан бирга жуда оғир ўйин бўлади. Узоқ давом этган мавсумнинг ўзига хос якуни. "Ливерпуль" ўз ўйини билан финалга ҳақли эканлигини исботлай олди, аммо биз ҳам қатор кучли жамоаларни енгиб ўтдик.

- "Реал" сафидаги дебют ўйини...
- Бу исталган футболчининг ҳаётидаги энг эсда қоларли вазиятлардан бири. Устига устак, бунинг ҳаммаси "Сантьяго Бернабеу"да содир бўлса! Фантастик!

- Зидан сизга айтган энг яхши маслаҳати?
- Ҳар бир машғулотдан кучим борича ишлаш ва ўзлигимни йўқотмаслик.  

- Шу палладаёқ "Олтин тўп"ни топшириш керак бўлса, у кимга насиб қиларди?
- Криштиану Роналду.

- Болаликдаги кумирингиз?
- Аввал ҳам, ҳозир ҳам бу Марсело.

- Севимли таомингиз?
- Кускус.

- Рамазон ойи яқинлашмоқда. Рўза тутасизми? Бу машғулотлар вақтида қийинчилик туғдирмайдими?
- Албатта, ҳа. Бироз қийинроқ. Айниқса, эрталабки машғулотларда. Чанқаганингизда сув ича олмайсиз.

- Роналдунинг "Ювентус" дарвозасига урган голига бир сўз билан таъриф беринг.
- Ақлбовар қилмас.

- Жаҳон Чемпионатида плей-оффга йўл олиш, сиз учун...
- Унутилмас воқеа бўларди ва бу биз учун асосий мақсад. Гуруҳимизда кучли рақиблар бор эканлигини биламиз, айниқса Португалия ва Испания билан беллашувларни сабрсизлик билан кутяпман.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +73   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика