Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"

Iskandarov Abdulaziz
2 май 2024
ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ЕЧЛ 1/2 финал доирасида ўтказилган "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйиндан сўнг мағлубиятга муносабатини билдирди.

"Натижа бизни қониқтирмайди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ. Айниқса иккинчи бўлимда. Мураббий ўтган ҳафта давомида биз билан барча нарса ҳақида гаплашди. Ўйлайманки, уйда ҳаммаси бошқача бўлади",- дейди Ҳакими.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: УЕФА.