Асенсио АПОЭЛЬ билан ўйинни ўта кулгули сабаб туфайли ўтказиб юборгани маълум бўлди

Narzulla Saydullayev
14 сен 2017
«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган АПОЭЛЬ билан учрашувда майдонга тушмади.

Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу вазиятга кулиб изоҳ берди: «Унинг оёғида яра чиқди, Марко гетрасини кия олмаяпти».

ABC нашри хабарига кўра, футболчи оёғини тозалаётганда уни кесиб юборган ва яра шундан келиб чиққан.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: abc