

Олимпиячиларимиз "Бунёдкор" академиясида машғулот олиб боришяпти.
"Бунёдкор" марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов шаҳсий сабабларга кўра 2 кунга рухсат сўраганди ва у кечадан бошлаб сафга қайтиши лозим эди. Лекин у кечаги машғулотларда кўриниш бермади.
Афтидан мураббий унинг ўрнига "Олимпик" марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжоновни терма жамоага жалб этган. У кечаги машғулотларда терма жамоа сафида шуғулланди.

