

"Жуда оғир ўйин бўлди. Якка курашларни бой бердик, ҳисобда олдинда бораётган пайтимиз бурчак зарбаларидан иккита аламли гол ўтказиб юбордик. Бугунги учрашувни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик".
- "Жайхун" жамоасининг бугунги ўйинини қандай баҳолай оласиз?
- "Жайхун" яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Ҳақиқий футбол ўйнашга ҳаракат қиляпти, позицион ҳужумлар уюштиряпти.
- "Жайхун"да танаффусда бирданига учта ўзгариш амалга оширилди. Бу ўзгаришлар ўйинга қай даражада таъсир ўтказди?
- Ўйинни айнан ўша алмаштиришлар ўзгартирди демаган бўлардим, ўзимиз курашларни бой бердик. Ҳозир баҳонадек бўлиб қолиши мумкин, лекин 3 нафар футболчимиз бугун сафимизда йўқ эди. Улар У-17 ва У-18 терма жамоаларига чақирилган. Бу ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказди.




