UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Артём Филипосян нима учун Хитойдан қайтиб келди? Янгиликлар

Артём Филипосян нима учун Хитойдан қайтиб келди?

Хитойнинг “Ляонинг Хонгюн” жамоасидан тўп сураётган ҳамюртимиз Артём Филипосян клуби билан хайрлашишга қарор қилди.
Ўтган ҳафтада Тошкентга қайтиб келган футболчи ҳозирда хордиқ чиқармоқда. Мавсум бошида Хитойга кўчиб ўтган ҳимоячининг у ердаги фаолияти кўнгилдагидек кечмади. Айни пайтда Филипосянга ўзимизнинг бир қатор жамоаларимиздан таклифлар бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб унга ўзимизнинг қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- Нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келдингиз? Айтингчи, сафардан кўзланган мақсадингиз нима эди?
- Хитойда яна бир ўзбекистонлик легионернинг кўпайишини хоҳлагандим. У ерда ўзимни синаб кўриш иштиёқи ҳам баланд эди. Шунинг эвазига яхши ният билан боргандим. Афсуски, Хитойда ҳаммаси мен ўйлагандек юз бермади ва Тошкентга қайтишга мажбур бўлдим. Ҳар бир футболчининг фаолияти қисқа бўлади. Шу боис фаолиятим давомида ўзимдан яхши из қолдирмоқчи бўлдим. Балки четга кетишга шошилдимми ёки бошқа сабаб бўлдими, хуллас тақдирдан қочиб қутула олмаймиз.

- Аввалига сиз учун ҳаммаси кўнгилдагидек кечди. Кейинчалик сизни майдонда кўрмадик. Нима бўлди?
- Ўз жамоам билан 2 йилга шартнома туздим. Агент орқали бош мураббий билан гаплашдик, ҳаммаси яхши эди. Мени клубда барча илиқ кутиб олди. Дастлабки борган кунимда дам олдим. Кейин иккита ўртоқлик учрашувида 90 дақиқа тўп сурганимдан кейин мураббий мен билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтганида хурсанд бўлдим. 10 март куни чемпионат бошланди ва мени асосий таркибда майдонга туширди. Биринчи учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик. Тўғрисини айтсам, бошида жамоага қўшилиб кета олмадим. Биринчи ўйинимда 70-80 фоизга ўз ўйинимни кўрсатдим. Мураббий эса иккинчи, учинчи ўйинларда ҳам менга ишонч бериб асосий таркибга киритди. Мавсумнинг дастлабки учта учрашувида дуранг қайд этдик. Свен Горан Эрикссон бошчилик қилаётган жамоага қарши баҳсда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик. Шундан сўнг ўз майдонимизда 3:0 ҳисоби билан ишончли ғалабага эришдик. Лекин ўша беллашувдан сўнг бош мураббийни истеъфога чиқаришди. Мураббийни нима сабабдан ишдан бўшатишганини биламан-у, лекин буни айта олмайман. Айнан ушбу ўзгаришдан сўнг заҳирага ўтиришга мажбур бўлдим. Мен учун ҳаммаси яхши бошланганди. 10-ўринни эгаллаб тургандик. Ишонасизми, мураббий алмашганидан сўнг жамоа биринчи даврани 14-поғонада якунлади. Аламлиси, мени таклиф қилган мураббийни истеъфога чиқаришди. Унинг бошчилигида бор йўғи тўртта учрашувда майдонга тушдим. Биринчи давранинг охиригача заҳирада қолиб кетдим.

- Мураббий алмашгани руҳий томондан сизга зарба бўлди, шундайми?
- Албатта. Мени клубга таклиф қилган мураббийни истеъфога чиқариб ўрнини бошқаси эгаллагани кўнглимни хира қилди.

- Ҳеч бир легионерга захирада ўтириш ёқмайди. Бундай пайтда нималарни ҳис қилдингиз?
- Очиғи, бош мураббий ўзгартирилгач руҳий тушунликка тушиб қолдим. Ўзбекистонлик мухлисларнинг футболга қандай қизиқишини яхши биламан. Улар четда тўп сураётган ҳар бир легионерни кузатиб боришади. Тўртта учрашувдан сўнг деярли ўйнай олмаганим терма жамоага чақирилишимга ҳам тўсқинлик қилди. Негаки, ҳар бир футболчи каби мени ҳам бош жамоамизда тўп суриш мақсадим бор эди. Умуман, мураббий алмашганидан кейин иккита легионер ўйин амалиётига эга бўлди, қолган учтаси заҳирада қолдик. Янги мураббий бошчилигидаги илк учрашувда дуранг ўйнадик ва кейинги иккита беллашувда ютқаздик – 2:0 ва 4:0. Хуллас тўртта беллашувда майдонга туширмаганидан кейин бош мураббийнинг олдига кириб нима сабабдан ўйнатмаётганини сўрадим. Ваҳоланки, янги мураббий олдинги бош мураббийнинг ёрдамчиси эди. Шу боис мен унинг учун бегона эмасдим. У мазкур клубда 10 йилдан бери ишлаб келаётган экан. У менга “сенинг ҳаракатларингдан қониқяпмиз, машғулотларда ҳам яхши ишлаяпсан. Лекин ҳимоячилар анчадан бери ўйнаб келишмоқда, хитой тилини ҳам яхши билишади ва ўзим яхши билган футболчиларни майдонга тушираман деб очиқчасига гапирди. Менга ҳеч нимани беркитмасдан ростини айтгани учун унга миннатдорлик учун қўл узатдим. Шунга қараб биринчи давра тугашини кутишга мажбур бўлдим. Ўзбекистонга тайёр ҳолатда қайтишим учун у ерда машғулотларда яна астойдил ишлашга ҳаракат қилдим. Ҳозир олдимда янги клублардан таклифлар бор. Оилам даврасида шуларни ўйлаб муҳокама қилиб ўтирибман.  

- Бош мураббий алмашганидан кейин клубдан кетишингизни сезганмидингиз?
- Мураббий алмашгач жамоадан кетишимни билмагандим. Чунки мен ўйнаган ўйинларда мағлубиятга учрамагандик. Шунинг учун ҳаммаси мен учун яхши кечишига ишонгандим. Доимгидек мени майдонга туширишда давом этади деб ўйладим. Аммо ўрнимга хитойлик ўйинчини туширди. Умуман, ўзгаришдан кейин тўртта учрашувда ғалаба қозона олмадик. Бешинчи ўйинга келиб иккинчи бўлим бошида мени заҳирадан майдонга туширди. Биз эса 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Ўша ютуқдан сўнг мени яна майдонга туширса керак деб ўйлагандим. У ерда заҳирага ўтиришнинг фойдаси йўқ. Очиғи, жамоамизда маблағ масаласида муаммо бор эди. 3-4 ойдан бери ойлик маошини олмаётгандик. Молиявий томондан муаммолар бўлаётгани учун клуб иккита легионерга жавоб бериб юбормоқчи эди. Ҳозирча мен билан австралиялик футболчи кетдик. Хитой таомларига қийналган бўлсам-да, ҳаммасига кўникиб кетдим. Легионерлар билан яхши тил топишдим. У ерда инглиз тилини оз-моз ўргандим. Хитой чемпионатида 4-5 йил тўп суришни мақсад қилгандим. Эътибор берсангиз, у ерда футбол борган сари ривожланмоқда. Кучли мураббийлар ва футболчилар келишяпти.  

- Маҳаллий муҳитга мослашишда ҳам қийинчиликлар бўлибди-да!
- Ҳа, жамоага мослашишим оғир бўлди. Агар Ўзбекистоннинг бирор-бир клубига хорижлик ўйинчи келса уни худди ўз футболчимиздек яхши қабул қиламиз. Мен келганимда эса бундай ҳолатни у ерда кўрмадим. Шунинг учун вақтимни легионерлар билан ўтказдим. Бизда янги футболчининг киришиб кетиши осон бўлади. У ерда эса қийинчиликларга дуч келдим.

- Хитойга бориб хато қилдим деб ўйламаяпсизми?
- Хато қилдим десам нотўғри бўлар. Ҳар бир футболчи қаерга борса ҳам яхши ният қилиб боради. Ёки четга чиқиш учун шошилиб қолгандирман. Яқин бир-икки йил ичида хориж чемпионатига кетмасам кейин бундай имконият бўлмаслиги мумкин деб ўйладим. Лекин вазият шундай бўлиб қолгани учун хато қилдим деб айтмайман.

- Бўлиб ўтган ишлардан кейин қандай хулосалар чиқардингиз?
- Биласизми, Хитой чемпионатида тўп суриб ўзим учун озгина бўлса ҳам тажриба олдим. Бундан буён хато қилмаслик учун яхшилаб ўйлаб кўриш кераклигини тушундим. 26 ёшдаман ва ҳали кўп йил футбол ўйнамоқчиман. Инсон бошидан кўп нарсани ўтказганидан кейин нима қилиш кераклигини обдон ўйлайди. Аммо менга Хитой чемпионати ёқди. Ҳар бир учрашувда стадион мухлислар билан тўлади. Ўйиндан кейин улар ёнимизга келиб кўришишади, дастхатлар олишади. Ўйиндан аввал эса мехмонхонага бориб эртанги учрашув ҳақида гаплашиб ўтиришади. Айниқса, “Гуанчжоу”, “Пекин Гоан”, “Шанхай” каби жамоаларнинг ўйинларида стадион тўлиб тошади. Фақат таом масаласида қийинчиликлар бўлади. Барибир вақт ўтган сари бунга ҳам кўникиб кетасиз. Мен ҳам бошида бир ой қийналиб юрдим.

- Бундан кейин ҳам четга чиқиб тўп суриш учун сизда истак борми?
- Тўғрисини айтсам, хорижда ўйнашдан кўнглим қолиб кетди. Футболчи бирор жойга кетса ярим йилдан кейиноқ қайтиб келишини билмайди. Чунки яна четга кетсам шундай ҳолат такрорланармикин деб ўйланиб қолади. Яқин икки йил давомида четга чиқишга кўнглим тортмаяпти.

- Яна олий лигада ўйнамоқчимисиз?
- Ҳа, ўзимизнинг чемпионатда тўп сурмоқчиман. Шунинг учун четга чиқишни ҳаёлимга ҳам келтирмаяпман. Бунинг устига рафиқам хомиладор. Насиб бўлса сентябрда фарзандлик бўламиз. Балки рафиқамни ҳам Хитойга олиб кета олмаганим учун ҳам қийналдиммикин деб ўйладим. Чунки хонада ҳар доим бир ўзим яшардим. Уйда ёлғиз қолиш қанчалик қийинлигини ҳис қилдим. Бошқа легионерлар эса ўзлари билан бирга рафиқаларини олиб келишганди. Умуман, четга чиқиш ҳозир мен учун  ёпилди. Тошкентга келганимдан сўнг айрим инсонлар бошқа мамлакатларга борасанми деб тавсия қилишди. Лекин уларга ўйланиб ўтирмасдан рад жавобини бердим. 

- Яқиндан бери сизни “Локомотив”га ўтишингиз ҳақида гапиришмоқда...
- Мен ҳам бундай гап-сўзларни кўп эшитяпман. Қўнғироқ қилиб қаерга ўтмоқчилигим билан қизиқишяпти. “Локомотив” ҳақида ҳам, бошқа клуб ҳақида ҳам ҳеч нима айта олмайман. Ҳозир уйда дам оляпман. 8 ёки 9 июнда бирор-бир жамоанинг машғулотига қўшиламан. Айни пайтда қаерга ўтишим ҳақида жиддий ўйлаганим йўқ. Лекин Ўзбекистонга қайтганимдан кейин 3-4та клубдан таклиф олдим ва бу ёқимли туюлди. Оилам билан таклифларни ўрганиб чиқяпмиз. 

- Ҳозир ўзингизни қандай ҳис этяпсиз?
- Ўзимни яхши ҳис қиляпман. 27 май куни учиб келдим ва дастлабки кунларда кўнглимга ҳеч нима сиғмади. Чунки ҳеч бир футболчига мен билан боғлиқ вазият юз беришини истамайман. Хатто душманимга ҳам раво кўрмайман. Ўзбекистон чемпионатида 4-5 йил тўп суриб яхши таассурот қолдиргач четга чиқиб заҳирада қолиб кетса бу ёмон тасир қилар экан. Уйга қайтганим боис ҳаммасини яна бошидан бошлашим лозим. Лекин нима бўлганда ҳам инсон ўзига бўлган ишончи томонидан синмаслиги керак. Мен учун ҳам барчаси олдинда, ҳеч нима йўқотганим йўқ. Мен учун аламлиси ярим йил ўтиб кетди. Уйга келгач 2-3кундан сўнг ўзимга келдим. Яқинларим, дўстларим мени қўллаб-қувватлашяпти. Бўлиб ўтган ишлар мен учун дарс бўлади. Инсон ҳар нарсага тайёр бўлиши керак. Хитойга кетиб хатога йўл қўйдим деб айта олмайман. Балки бироз шошилиб қолгандирман. 

- Хитойга жаҳон миқёсидаги футболчилар жалб қилинмоқда. Шунинг учун ўзбекистонлик футболчиларга эътибор юқори эмасдир, нима деб ўйлайсиз?
- Тўғри, Хитой чемпионатининг савияси ортмоқда. Олдин чемпионатимизга Зико, Сколари, Ривалдо каби юлдузлар ташриф буюришганди. Хитойнинг аксарият жамоалари молиявий томондан кенг имкониятларга эга. Шунинг учун яхши савиядаги мураббийларни, футболчиларни олиб келишмоқда. Чемпионатни ривожлантириш миллий терма жамоани кучайтиришга қаратилган. У ерга бориб шуни билдимки, хитойлик ўйинчилар бўшроқ экан. Улар тажрибали легионерлар олдида маҳоратларини ошириб боришмоқда. Яқинда Это'Онинг “Гуанчжоу” жамоасига ўтиши ҳақида эшитдим.

ФИРДАВСХОН суҳбатлдашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика