Артуро Видаль: "Мен "Барселона" сафида ўйнамаяпман, қандай қилиб мамнун бўлишим мумкин?"
09 окт 2018 13:10
Янгиликлар
Артуро Видаль: "Мен "Барселона" сафида ўйнамаяпман, қандай қилиб мамнун бўлишим мумкин?"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўзининг клубдаги ҳолатидан мамнун эмас.
"Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида (4:2) 86-дақиқада майдонга тушган чилилик ижтимоий тармоқларда ғазабдаги смайликларни қолдирди.
"Мамнунман дея олмайман, аммо агар мураббий билан қандайдир муаммо бўлса буни юзига айтаман. Ўйнамасам, қандай қилиб мамнун бўлишим мумкин? Мен дунёнинг энг яхши жамоаларидан ўйнаган ва барча совринларни ютга, ушбу ишни "Барселона"да давом эттирмоқчи бўлаётган инсонман.
Жисмоний ҳолатим жуда яхши. Баъзи учрашувларда жаҳлим чиқди, аммо вазият шундай. Курашишда давом этамиз, олдинда ўйинлар кўп. Агар қандайдир муаммо бўлса бу ҳақида мураббийга айтаман. Ғазабдаги смайликлар? Бунинг сабаблари бошқа бўлиши ҳам мумкин" - дейди Видаль.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар