

35 ёшли Чили терма жамоаси ўйинчисига "Галатасарой" ва "Интер Майами" қизиқиш билдирмоқда.
Видаль "Интер"да 2020 йилнинг сентябридан бери ўйнайди.
Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 2 млн еврога баҳоламоқда.



