

Терма жамоамиз сардори Артур Юнусовнинг қуръа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Муҳими "ўлим гуруҳи"га тушмадик, бундан ҳам хавфлироқ рақиблар тушиши мумкин эди. Португалия жуда кучли жамоа, ўзим Рикардиньога қарши ўйнашни истаган эдим, мана қуръа буни рўёбга чиқарди. Колумбия мусобақа мезбони, уларнинг ўйин услуби Жанубий Америкадаги бошқа жамоалар сингари юқори техникага асосланган. Панама ҳақида эса ҳеч нарса билмайман. Уларнинг ўйинларини интернет орқали кўриб чиқиш керак", - деб айтиб ўтди Юнусов.



