

"Қизиллар" 26 ёшли футболчини трансфер ойнаси дедлайнида майдон марказидаги муаммоларини қисман бартараф этиш учун ижарага олганди. Жамоа уни бу нуқтадаги ўйинидан қониқмади ва у билан тузилган шартнома январь ойидаёқ тугатилиши мумкин.
Мерсисайдликлар марказий ярим ҳимояга муносиб номзод излаш масаласини келаси ёзга қолдирганди. Бироқ улар қишда бу бўйича ишга киришадиган кўринади.



