UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  2 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  11 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  21 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Артур Геворкян: «Яна тўпурар бўлишга интиламан» Янгиликлар

Артур Геворкян: «Яна тўпурар бўлишга интиламан»

Қаршининг «Насаф» клуби сардори Артур Геворкян интервью берди.
- Водийликларга қарши ўйин жорий мавсумнинг илк учрашуви бўлганлиги учун қийин кечди - дея сўз бошлади Геворкян. - Боиси, XXIV миллий чемпионатнинг очилиши бўлганлиги, дастлабки баҳсда мухлисларни ғалаба қозониб, хурсанд қилишни ният қилганлигимиз сабабли, бизда бироз ҳаяжон бўлди. Лекин яратилган имкониятлардан самарали тарзда фойдаланиб, биринчи бўлимдаёқ 2та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик, яъни мен ўз «дубл»имни нишонладим. Биринчи голимга Илҳом Юнусов «пас» берган бўлса, иккинчи тўпимни дарвозабоннинг хатосидан кейин киритдим.

Танаффусдан кейин эса Александр Каблаш ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади. Шундан сўнг кучимизни Чемпионлар Лигасининг 3-тур учрашувига асраш мақсадида майдонда хотиржам ҳолда ҳаракат қила бошладик. Бундан эса меҳмонлар фойдаланиб, битта жавоб тўпи киритишди. Умуман олганда, «Андижон» ҳам ёмон жамоа эмас. Аммо кучли иштиёқ ва маҳорат эвазига ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.



Рок ва Каблаш мавсумлар оралиғидаги ўқув-машғулот йиғинлари давомида ўзларининг яхши жиҳатларини намойиш этишгани учун таркибимиздан ўрин олишган. Уларнинг юқори савияли ўйинчилар эканликлари кўриниб турибди. Жумладан, таъкидлаганимдек, Каблаш андижонликлар дарвозасига учинчи тўпни киритиб, ҳисобни йириклаштирди. Бироқ бу жорий мавсумнинг биринчи ўйини бўлганлиги учун уларда бироз ҳаяжон сезилди. Барчамиз уларни қўллаб-қувватлаяпмиз. Умид қиламанки, ушбу футболчилар клубимизнинг бу йилги муваффақиятларига муносиб улуш қўшишади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, бизда ажойиб аҳил жамоа бор. Шерикларим мени кўпинча қулай вазиятларга чиқаришади ва хавфли вазиятлардан иложи борича самарали тарзда фойдаланишга интиламан. Эҳтимол, шунинг учун ҳам жамоамиз ўйини биргина менга боғланиб қолгандек туюлар?! Умуман олганда, «Насаф» - жамоавий ўйин намойиш этадиган клуб.

Очиғини айтсам, ўтган йили тўпурар бўламан деб ўйламагандим. Лекин мавсум давомида бунга эришиш мумкинлигини тушундим ва голларим сонини ошириб, ўз ниятимга эришдим. Албатта бунда жамоадошларимнинг ҳиссалари катта бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ўтган йили тўпурарлик унвонини қўлга киритишимга ёрдам беришгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жорий мавсумда ҳам ўтган йилги натижани такрорлаш мен учун ёқимли бўлади, албатта. Шундай экан, иложи борича имкониятдан самарали равишда фойдаланиш ва яна бир марта чемпионат тўпурари номини қўлга киритиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламан.   

Насиб қилса, бир неча кунлардан сўнг сафга қайтаман. Шундай муҳим учрашувда жароҳат олиб, майдон четида ўйинни кузатиш оғир бўлди.

Футболчилик фаолиятимдаги энг муҳим ва улкан совринларни «Насаф»да қўлга киритганман. Ўзбекистондаги фаолиятимдан мамнунман. Ўзбек халқи ҳам меҳмондўст. Раҳбарият билан муносабатларим ҳам аъло даражада. Айнан шу ерда эканлигимдан жудаям хурсандман.



«Насаф» олдига ОЧЛда гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, бу йил ўтган йилги хатолар такрорланмайди ва муваффақиятга эриша оламиз.

Гуруҳдаги рақибларимиздан Дубайнинг «Ал-Аҳли» клуби ўйини ёқди. Ушбу жамоа таркибида яхши савиядаги ўйинчилар бор. Умуман, ОЧЛ доирасидаги баҳсларда барчаси ўзимизга боғлиқ.

Ўзбек жамоаларининг ОЧЛдаги муваффақиятсизлигини миллий чемпионатнинг эндигина бошлангани, футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари билан боғлаш мумкин. Умид қиламанки, яқин орада бу салбий ҳолатга барҳам берилиб,  клубларимиз ўзларини кўрсата бошлайдилар. Ўзбекистоннинг барча клубларига ОЧЛда омад ёр бўлишини тилайман.

«Ал-Аҳли»да индивидуал тарафдан кучли бўлган футболчилар етарли. Уларга қарши кечган ўйинда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик. Ўша учрашувдаги вазиятларнинг бирида йиқилганимдан сўнг, дарҳол ўйинни давом эттира олмаслигимни тушундим. Иккинчи даврада ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган баҳсларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон чемпионатининг савияси ўсмоқда. Кучли ёшлар етишиб чиқишмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларида вакилларингизга мухлислик қиламан. Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубими? Бу ҳақда тўғрисини айтсам, яқинда эшитдим. Мазкур тўпурарлар клубидан ўрин олсам, жудаям хурсанд бўлардим. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо «Насаф»дан кетишни истамайман. Мени ушбу клубда барча нарса қониқтирмоқда. Насиб қилса, ОЧЛдаги навбатдаги ўйинда майдонга тушаман. Барчаси шифокорларга боғлиқ.

 
Улуғбек УМАРОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика