Артур Геворкян: "Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсам, сочимни яна қисқартираман"
24 ноя 2016 14:43
Янгиликлар
Артур Геворкян: "Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсам, сочимни яна қисқартираман"
Ушбу баҳсдан сўнг "темирйўлчилар" клуби футболчиси Артур Геворкян ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Жуда ҳам қийин учрашувни ўтказдик. Майдон ҳолатини ёмон, деб ўйлагандим. Аксинча, майдон ажойиб ҳолатда экан. Чиройли футбол намойиш этишимиз учун бу ҳалақит қилмади. Учрашув тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди. Яна икки кундан сўнг "қалдирғочлар" билан кубок баҳси жавоб учрашувида тўқнаш келамиз. Албатта, ушбу баҳс жавоб ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Афсуски ушбу ўйинда Салим бизга етишмади.
Бир инсонга ваъда берганим учун соч турмагимни ўзгартирдим. Сочимни янада калталатишим ҳам мумкин эди, аммо об-ҳаво совуқ бўлгани учун бундай қила олмадим. Шундоқ ҳам совуқ бўлмоқда. Энди буларнинг бари кайфиятни кўтариш учун ўйлаб топилган. Ҳар сафар чемпион бўлмайсиз-ку! Агарда Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритсак, сочимни яна қисқартираман. Бу менга қийинчилик туғдирмайди", - дейди "Локомотив" клуби футболчиси Артур Геворкян.
Жаҳонгир Сотволдиев
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар