UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  2 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  26 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3

Артета: “Тьяго “Барселона”далигидаёқ менга ёқарди, у ажойиб футболчи” Янгиликлар

Артета: “Тьяго “Барселона”далигидаёқ менга ёқарди, у ажойиб футболчи”

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тьяго Алкантара ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, АПЛ навбатдаги турида мерсисайдликларга қарши кечадиган беллашувга ҳам тўхталиб ўтди.

“Биз трансфер бозоридаги ҳолатимизни таҳлил қилаётганимиз йўқ, аммо Тьяго менга “Барселона”даги вақтидан буён ёқади. Такрорланмас шахс, катта талант эгаси. Ярим ҳимоячи учун барча хислатларга эга. Ўйлашимча, у “Ливерпул” учун ажойиб футболчи.

Ўтган мавсумда кубок ва чемпионатдаги баҳсларимиз турлича кечганди. Бу сафар эса ҳолат мутлақо бошқача. “Ливерпуль” ўйин борасида барча жиҳатларда ўз устунлигини намойиш этмоқда. Биз яхши формада бўлишимиз керак. Душанба кунги беллашувда ғалаба учун ижобий тарафларимизни намоён этишимиз керак бўлади”, дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

“Арсенал” ва “Ливерпуль” ўртасидаги беллашув 28 сентябрдан 29 сентябрга ўтар кечаси соат 00:01 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика