Артета Смит-Роунинг "Арсенал"да қолишини айтди

Alisher
14 июл 2021
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Эмиль Смит-Роу ёзда Лондон клубидан кетмайди.

"Эмиль Смит-Роу шубҳасиз "Арсенал"да қолади. Бу 100%", - дейди Артета.

20 ёшли футболчининг "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Аммо, манбанинг хабарига кўра, Смит-Роу "Арсенал" билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасини узайтиради.

Смит-Роу ўтган мавсум "тўпчилар" таркибида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano