Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди
25 окт 01:15
Янгиликлар
Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоасининг ҳимоядаги ўйини ҳақида гапирди.
"Ақлбовар қилмас статистика: биз 12 ўйинда 3тагина гол қўйиб юбордик, бу клуб тарихидаги энг яхши натижа. Биз "Челси"нинг рекордини янгилашни истаймиз.
Айнан шу жиҳат якунда бизга совринлар келтириши мумкин. Албатта, ўзимизни қанчалик кўрсата олсак, ўзимиз истаган ютуқларга эришишимиз осог бўлади.
Ҳимоядаги натижаларимиз жуда яхши, лекин буни барқарорлаштириш керак. Чунки мавсум энди бошланди.
Вазифамиз - рақобатбардош бўлишда давом этиш ва ишларни янада яхшилаш", - деди Артета.
Маълумот учун, 2004/05 йилги мавсумда "Челси" 15тагина гол ўтказиб юборган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар