

"Тўғрисини айтсам “Бунёдкор” учрашувидан сўнг бироз тушкунликка тушган эдик. Лекин қисқа вақт ичида ҳаммаси ортда қолди.
Бир сафар омад келмайди, бир сафар хато вазитларга йўл қўйилади. Лекин бу футбол! Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Айни дамда бизнинг асосий диққатимиз ва кучимиз бугунги ўйинга қаратилган. Учрашувга тинимсиз тайёргарлик кўрдик. Йигитларнинг кайфияти ва шижоати баланд. Бугунги учраушувда фақат ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қиламиз ва худо хоҳласа майдондан ғалаба билан чиқамиз", - дейди туркманистонлик футболчи.




