UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов Янгиликлар

"Арсенал"га ўтишига қаршилик қилган Карпин ва Купернинг футболчилар билан тил топишиши — Элдор Шомуродов

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинида иштирок этаётган "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан МТЖ ва хусусан Россиядаги фаолияти ҳақида қисқача суҳбатлашдик.

Даставвал терма жамоадаги машғулотлар жараёни ва Эктор Купернинг услуби ҳақида гап борди.

- "КХДРга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Машғулотлар қизиқарли ва ранг-баранг ўтмоқда. Барча мураббийнинг ўзининг тактик тарафлама қараши ва услуби мавжуд. Масалан "Ростов"да ҳам асосан 5 ҳимоячи билан, яъни ҳимоявий услубда ўйнаймиз. Купер ҳам асосий урғуни ҳимояга қаратмоқда. Исталган мураббийлар қандайдир жиҳатлари билан бир-биридан ажралиб туради".


Шомуродов Купернинг ажралиб турадиган жиҳати ҳақидаги саволга бироз ўйланиб шундай деди:

- "Қувонтирган жиҳат шуки, Эктор Купер жуда тез фурсатда футболчилар билан чиқишиб кетди".


Сўнгра Шомуродовдан "Ростов"даги фаолияти, хусусан Карпиннинг қандай мутахассис эканлигини сўрадим.

- "Валерий Карпин қандай мураббий? Ажойиб мутахассис. "Ростов" айни пайтда турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олгани ҳам фикримни тасдиқлайди. Карпин ўз вақтида кучли футболчи бўлган. Шу боисдан ҳам футболчиларни тушунади ва биз билан жуда илиқ муносабатда. Тактик тарафлама ҳам Карпинни бемалол кучли мутахассис дея оламан".


Элдор Шомуродов асосан захирадан майдонга тушаётганини кучли рақобат туфайли юзага келаётганини ва жамоага кўникиб, мослашиб кетиш жараёнида муаммо йўқлигини таъкидлади.

- "Ростов"да рақобат кучли. Шу боисдан ҳам нисбатан кам ўйин амалиётига эга бўляпман. Жамоага кўникиб, мослашиб кетдим. Бу жараёнда муаммо бўлмади. Бироқ ҳужум чизиғидаги кучли рақобат туфайли асосан захирада майдонга тушяпман. Карпин мен билан мулоқот қилиш чоғида менга ҳам албатта имконият бериши ҳақида айтган. Нолимайман, захирадан майдонга тушириб, имконият ҳам бериб турибди. Мен буёғига астойдил ўзимни кўрсатиш учун янада кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламан".


Биздаги маълумотларга кўра, янги мавсум аввалида Элдор Шомуродов Россия жамоаларига, хусусан Туланинг "Арсенал" клубига ўтиши мумкин бўлган. Бироқ ушбу трансфер амалга ошмаган. Бу масалани Шомуродов қуйидагича изоҳлади:

- "Ижара? Ҳа, бу рост гап. Янги мавсумнинг охирги йиғини чоғида клуб билан келишган ҳолда ижарага кетмоқчи эдим. Исландиялик ҳужумчи келганидан сўнг ижарага кетишни истагандим. Лекин Карпин бунга рози бўлмади ва мени қўйиб юбормади. "Ростов"да қолишим маълум бўлгач Туланинг "Арсенал" клубидан таклиф тушганди. Лекин ҳали айтиб ўтганимдек, бош мураббий Карпин кетишимни истамади".


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика