

Mirror хабарига кўра, "қизиллар" 27 ёшли хавбекни келаси йилнинг ёзида трансфер қилишмоқчи. Ўшанда футболчининг жамоаси билан шартномаси якунланади ва эркин агентга айланади. "Тўпчилар" футболчини қишда сотиб юборишга ҳаракат қилишмоқда.
Бу мавсумда Рэмзи "Арсенал" таркибида 7 ўйинда қатнашиб, 2 гол киритди.



