"Арсенал" "Уотфорд" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти франциялик Папе Гуйенинг хизматларига қизиқиб қолди.

Маълумот учун, 21 ёшли хабек айни пайтд Франциянинг "Гавр" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. У жорий йилнинг апрель ойи охирида "Уотфорд" билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан эди. 

"Тўпчилар" энг тез фурсатда Гуйенинг трансферини расмийлаштиришни мақсад қилган. Бироқ, "Уотфорд" билан музокаралар ҳали бошлангани йўқ.


Манба: Sky Sports