"Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Интер" "янги Мбаппе" учун курашади

Aslanov Jasurbek
31 июл 2017
"Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" "Кан"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Ян Карамо учун курашни бошлади.

Фрацния клуби "янги Мбаппе" лақабини олган ўз иқтидорини 9 млн. фунтга баҳоламоқда. Ҳозирча Ян борасида расмий таклифлар тушмади.

Лондон клубларидан ташқари Карамога "Интер" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Кан" ва форвард ўртасидаги битим 2018 йилнинг ёзида якунига етади.

Сўнгги мавсум Карамо Франция чемпионатининг 35 та учрашувида 5 та гол урди ва 4 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun