"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Женкинсон фаолиятини Австралияда давом эттиради

Alisher
19 янв 2022
"Мельбурн" "Ноттингем Форест" жамоаси ҳимоячиси Карл Женкинсонни ижарага олди.

Бу ҳақда Австралия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

29 ёшли англиялик футболчи 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар Австралия жамоаси сафида ўйнайди.

Женкинсон - "Арсенал" собиқ футболчиси, у 2011-2019 йилларда "канонирлар" шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: melbournecityfc.com.au