"Арсенал" Рэмсдейлни харид қилишга яқин

Aziz Tukhtamuradov
19 авг 2021
"Шеффилд Юнайтед" дарвозабони Аарон Рэмсдейл "Арсенал"га ўтишга яқин.

Маълумотларга қараганда, "Арсенал" дарвозабон учун 24 миллион фунт тўлайди. Унинг Лондондаги ўйинидан келиб чиққан ҳолда "Шеффилд"га яна 6 миллион фунт миқдорда бонуслар берилиши мумкин. 

Футболчининг ўзи "Арсенал" билан тўрт йиллик шартнома имзолаш истагида. 

"Канонирлар" якшанба куни "Челси"га қарши кечадиган ўйингача дарвозабонни ўз таркибларига қўшиб олишга уринишмоқда. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Athletic