

"Express" хабарига кўра, "канонирлар" бу борада футболчи билан боғланишга улгуришган. 27 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси ёзда якунига етади.
Олдинроқ унинг хизматларига "Барселона" томонидан ҳам қизиқишлар борлиги айтилганди. Аммо бунинг учун каталонияликлар аввалига Жуниор Фирпони сотишлари керак бўлади.
Ушбу мавсумда Курзава ПСЖ таркибида 23 ўйинда 1 гол ва 2 ассистентлик қайд этди.



