

Ўйинчилар билан майдонга чиққан болакай бошқа болалар кетиб қолишганида нима қилишини билмай қолди.
"Арсенал" футболчилари эса болани ўзларига чорлашди. Якунда болакай "тўпчилар" билан бирга жамоавий суратга тушди.
Эслатиб ўтамиз, "Олимпиакос" - "Арсенал" ўйинида меҳмонлар ҳужумчиси Александр Ляказеттнинг 81-дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди.





