"Арсенал" "Наполи" ҳужумчиси Инсиньени кузатмоқда

Aslanov Jasurbek
21 фев 2017, 13:45
"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Маълумотларга кўра, скаутлар "Кьево"га қарши ўтган А Сериянинг 25-тур учрашувида (3:1) футболчини кузатишган.

"Наполи" раҳбарияти Инсиньени сотмоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилиш ниятида, аммо томонлар ҳозирча келиша олишмаяпти. Клубда италияликка 3,2 млн. евролик маош таклиф қилишмоқда, бироқ Лоренцо йилига 5 млн. евродан кам маош олмоқчи эмас.

Инсинье ва "Наполи" ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazzamercato