

“Тўпчилар“ ёзда Жек Грилиш ва Фил Фоден билан шартнома тузмоқчи. Бу ҳақида talkSPORT нашри хабар берди.
Ушбу трансферларни “Арсенал“ устози Микель Артетанинг шахсан ўзи истамоқда.
Аввалроқ, Грилиш клублар ўртасидаги ЖЧга бормаслиги аниқ бўлганидан сўнг “Манчестер Сити“ни тарк этиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Фоден ҳам фаолиятини аввалги даражага олиб чиқиш учун “шаҳарликлар“ сафини тарк этишга тайёрлиги маълум бўлганди.



