

"Канонирлар" 23 ёшли франциялик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзоламоқчи.
Таклиф нархи маълум қилинмаяпти, "Лион"нинг футболчи учун 20-25 миллион евро олишни хоҳлаётгани маълум.
Ауар 2020/21 йилги мавсум "Лион" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 4та ассист қайд этди.



