"Арсенал" "Лилль" футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
14 июл 2019
"Лилль" ҳужумчиси Николья Пепе фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"L’Equipe" хабарига кўра, "Арсенал" Франция жамоасига 24 ёшли футболчи борасида 80 миллион евролик таклиф жўнатган. "Канонирлар" бир неча трансферлар ойнаси мобайнида Пепе билан музокаралар ўтказмоқда.

Николья Пепе ўтган мавсум Лига 1'да 37 ўйинда қатнашиб, 22 гол урди ва тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe