"Арсенал" футболчиси Римда. У тез орада "Рома" билан шартнома тузади

Alisher
2 сен 2019
"Арсенал" футболчиси Генрих Мхитарян тез орада "Рома" ўйинчисига айланади.

"Рома" футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олади.

Мхитарян "Арсенал"га 2018 январда Алексис Санчес билан бўлган алмашинув орқали келган.

Футболчи жорий мавсум премьер-лиганинг 3та ўйинида майдонга тушиб, 111 дақиқа ҳаракат қилди.

Бундан ташқари, "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората ҳам тез орада римликлар сафини тўлдириши кутилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/ASRomaEN