"Арсенал" Emirates Cup доирасида "Севилья" ва "Бенфика" билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
26 апр 2017
29 ва 30 июль кунлари "Арсенал" томонидан ташкил этиладиган Emirates Cup ўйинлари бўлиб ўтади.

Бу сафар Англияга "Севилья", "Бенфика" ва "Ред Булл Зальцбург" ташриф буюради.

29 июль куни "тўпчилар" "Бенфика"га қарши ўйнашади, 30 июлда эса "Севилья" билан. Турнир икки кун давом этади ва ҳар бир жамоа 2 тадан баҳс ўтказади.

Ўйинлар тақвими:

29 июль, 2017 йил

"Ред Булл Зальцбург" - "Севилья"

"Арсенал" - "Бенфика"

30 июль, 2017 йил

"Ред Булл Зальцбург" - "Бенфика"

"Арсенал" - "Севилья"

"Арсенал" 2007 йилдан бери ўтказиладиган ушбу турнирда 4 маротаба ғолиб бўлган. "Гамбург", "Галатасарой" ва "Валенсия" бир маротабадан кубокни қўлга киритган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com