"Арсенал" бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича клуб рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
6 май 2026, 05:33
"Арсенал" бир мавсум ичида қўлга киритилган ғалабалар сони бўйича ўз рекордини янгилади.

Бугун Микель Артета шогирдлари Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида "Атлетико"ни мағлуб этишди (1:0, илк ўйин – 1:1).

Жорий мавсумда лондонликлар барча турнирларда жами 41 та ғалабага эришиб, клуб тарихидаги энг яхши натижани такрорлашди. "Тўпчилар" бунгача 1970/71 йилги мавсумда ҳам айнан шунча ўйинда зафар қучишган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports