"Арсенал" билан ўйинда муҳим 3 очкони қўлга киритдик" — Унаи Эмери

Sherzod Nurmatov
15 апр 2024
"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери Англия чемпионатининг 33-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Мен "Арсенал"га қайтиш ҳақида ўйламагандим. Бизда 63 очко бор ва кучли бешликка киришга яқинмиз. Ўйин олдидан фақат шу фикрда эдим. 

Бугун биз муҳим 3 очкони қўлга киритдик, бу ҳақда ҳар бир ўйин олдидан ўйлаш керак. Чемпионлар Лигасига чиқиш – олдинга ташланган қадам", – деди "Арсенал" собиқ устози.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports