

Манбанинг хабарига кўра, томонлар ўзаро келишувга эришган. Англия клуби хавбек учун 17,5 миллион евро тўлайди. Футболчи "канонирлар" билан 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома тузади. Локонга "Арсенал"га ўтиш учун А Сериянинг икки клуби таклифини рад этгани айтилмоқда.
21 ёшли Локонга "Андерлехт" тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда 37 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма кўрсатди.



