UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  0 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  6 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  4 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  13 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  20 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  19 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  3 10:05"Спартак" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ёзда топ-5 чемпионатга йўл олиши мумкин"  5 09:41Суперлига 23-тур расмийлари маълум  4 09:05Легионерларимиз. Бугун Амирбек Саидов ва Остон Ўрунов жамоалари ўйнайди  1 08:35Про лига. "Бухоро" аутсайдерга қарши, "Қўқон-1912" Хоразм меҳмони бўлади  3 08:05Интервью. Ислом Исмоилов: "Саралашда режамиз иш берди, Осиё чемпионатида ғолиб бўлишимиз учун рақибнинг фарқи йўқ"  8 07:30Раҳимов, Инилеев, Жепаров, Эрматовлар сафига Файзуллаев ҳам қўшилди. ОФК Ўзбекистондан яна кимларни эътироф этган эди?  0 02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  8

"Арсенал" - "Барселона". Превью Янгиликлар

"Арсенал" - "Барселона". Превью

Бугун тунда жаҳоннинг энг кучли жамоаларининг иккиси бир-бирига қарши "Эмирейтс"да майдонга тушади.

Кўпчиликнинг фикрича, ушбу босқичда Луис Энрике армияси ғалаба қозониб кейинги раундга йўлланмани қўлга киритади.

Аммо жаҳон даражасидаги футболчиларга эга "Арсенал"ни ҳисобдан чиқариш тўғри эмас.

"Барселона"


Ўтган ҳафтада "Барселона" Испания чемпионатидаги биринчи ўрнини мустаҳкамлаб олди.

"Лас-Пальмас" устидан қозонилган ғалаба ва "Реал" ва "Атлетико"нинг дуранг натижаси туфайли Каталония клуби Ла Лига совринини сақлаб қолиш имкониятларини ошириб олди. Бошқа тарафдан қарайдиган бўлсак, Испания Кубоги финалига чиққан "Барселона" мавсум охиригача кучини тўғри тақсимлай олиши қийин.

"Лас-Пальмас"га қарши баҳсда Луис Энрикенинг жамоанинг икки етакчи футболчиси - Херард Пике ва Серхио Бускетсга дам олиш имкониятини берди. Каталонияликлар устози навбатдаги баҳсда Бускетсга ёрдам берадиган футболчи танлашда боши қотган. Арда Туран дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди, Серхи Роберто эса тўлиқ ишониб бўлмайди.

Тахминимизга кўра, мураббий Роберто (унинг энергияси туфайли) ва Андрес Иньестани майдонга туширади, аммо Иван Ракитич ҳам кучли футболчи.

Дарвозабонга тўхталадиган бўлсак, жорий мавсумда ҳам худди олдингисидек тер Штеген бугунги учрашувда Каталония клуби посбони вазифасини бажаради.


"Арсенал"


Бразилиялик ҳимоячи Габриэль жароҳат олган ва шу сабабли Мертесакер унинг ўрнини эгаллайди. "Арсенал"нинг бахтига Петр Чех, Косьелни, Бельерин, Начо Монреаль ва Коклен соппа-соғ.

Шу кунгача "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Чех дарвозасини ҳеч қачон ишғол қила олмаган. "Тўпчилар" ҳужуми марказида Оливье Жиру ўйнайди.

Уэлбек ҳам ушбу жойга мос тушади, чунки инглиз жисмоний жиҳатдан анча бақувват. Марказий ҳужумчига қанотларда Жоэл Кэмбелл, Тео Уолкотт ва Окслейд-Чемберлен ёрдам бериши мумкин.

"Арсенал"нинг ҳужумлари икки футболчининг ҳаракатига боғлиқ. Месуот Озил жорий мавсумда фантастик ўйин кўрсатяпти ва "Барселона" ҳимоясидаги тирқишларни топа олишига кўпчилик шубҳа қилмаса керак. Алексис Санчес эса жароҳатидан қутилиб, аста-секин формасини тиклаб боряпти.

"Арсенал" ва "Барселона" учрашуви аввалдан томошабоп бўлиб келган ва навбатдаги тўқнашув ҳам шундай кечиши кутиляпти.

"Тўпчилар" ўз уйида ҳар қандай рақибни таслим эта олишини, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Бавария" мисолида кўрсатиб бўлди.

"Арсенал" тахминий таркиби: Петр Чех, Бельерин, Косельни, Мертесакер, Начо Монреаль, Коклен, Рэмси, Месут Озил, Алексис Санчес, Тео Уолкотт ва Жиру.

"Барселона" тахминий таркиби: Тер Штеген, Дани Алвес, Херард Пике, Хавьер Маскерано, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Серхи Роберто, Андрес Иньеста, Неймар, Месси ва Луиса Суарес.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика