"Арсенал" "Айнтрахт" ярим ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи

Оқил Абдубарноев
6 апр 2023
"Айнтрахт" ярим ҳимоячиси Жибриль Соу "Арсенал" нишонига тушди.

Лондонликлар бош мураббийи Микель Артетанинг фикрича, Соу жамоанинг ярим ҳимоя чизиғини кучайтира олади. Футболчининг "бургутлар" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган, ярим ҳимоячи эса битимни узайтирмоқчи эмас. Трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил этади.

Олдинроқ "Арсенал" "Эвертон" ҳужумчисига қизиқиш билдираётгани айтилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Mirror