"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди
23 сен 14:11
Янгиликлар
"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди
"Арсенал" вингери Нони Мадуэке якшанба куни "Манчестер Сити"га (1:1) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олиб, тахминан 2 ой майдонга тушолмайдиган бўлди.
23 ёшли футболчи майдонга тушди, аммо танаффусда ўрнига жароҳатдан қайтган Букайо Сака туширилди.

"У ўйин бошида муаммога дуч келди ва баҳсни давом эттириш учун етарли даражада тайёр эмасди", – деди бош мураббий Микель Артета.
Мадуэке – "Арсенал"нинг жароҳат олган сўнгги вакили. Кай Хаверц ва Габриэль Жезус ҳали ҳам сафга қайтмаган. Бугунги кунда фақат Виктор Гёкереш ягона тўққизлик ҳужумчи бўлиб турибди. Шунингдек, "тўпчилар"да елкасидан жароҳат олган сардор Мартин Эдегор ҳам ҳали қайтмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар