

28 ёшли америкалик футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг трансфер нархи 4,5 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ҳужумчи гельзенкирхенликлар таркибида 2021 йилнинг январидан бери ўйнайди. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Форвард ўтган мавсум Германия чемпионати доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.



